Kafedra tarixi

БИОФИЗИКА ВА БИОКИМЁ  КАФЕДРАСИ ТАРИХИ

  1. Кафедра 1993 — йилда Фарғона Давлат Университети Тиббиёт маркази қошида шакллантирилган. (Буйруқ №….). Дастлаб кафедрага Биофизика, информатика, тиббий аппаратларини тузатиш ва эксплуатация қилиш, рентгенологик аппаратлар, компьютер диагностикаси аппаратлари каби предметлар ўқитилган.

Вазирлар Махкамасининг карорига асосан 1998-йилда Тиббиёт маркази Тошкент Давлат 2-Тиббиёт институтининг Фаргона филиалига айлантирилиши муносабати билан, “Биофизика ва биокимё” кафедраси кайта шакллантирилган.

  1. 1994-1998 йилларда кафедра мудири б.ф.н. доцент Каримов Носир Каримович рахбарлик қилган.

1998  — 2012 йилларда кафедра мудири – ф-м.ф.д. профессор Қорабоев Мухаммаджон Қорабоевич рахбарлиқ қилган.

2012 – 2015 йилларда кафедра мудири Игамбердиева Паризод Қодировна рахбарлик рахбарлиқ қилган.

2015 — дан буён кафедра мудири Абдуманонов Ахроржон Адхамжонович рахбарлик рахбарлиқ қилган

  1. Кафедрада ишлаб кетган профессор-ўқитувчилар:
  • Биоанорганик кимё фани – к.ф.д. проф. Қурбонов Хаким Мамадалиевич (1993-1999 йй.)
  • Биоорганик кимё фани – к.ф.н. доцент Исмоилов Нодир Исмаилович – (1993-1999 й.)
  • Биокимё фани — б.ф.д. проф. Тожибоев Қўлдошали Тожибоевич (1993-1994).
  • Биоорганик кимё — к.ф.д. проф. Тошбоев Ғуломжон Асқарович –1995-1996
  • Биология фани – б.ф.н. Юлдашев Эргаш Юлдашевич 1993 -1994 й.
  • Биологик кимё – х.ф.н. Отажонов Рустамжон 2013-2015

 

  1. Кафедрада хозирда ишлаётган профессор-ўқитувчилар:

Қорабоев Мухаммаджон Қорабоевич (1996 йилдан буён)

Рахматуллаев Изатилла Рахматуллаевич (1996 йилдан буён)

Холитдинов Хосил Холитдинович (1996  йилдан буён)

Ботиров Мурод Турғунбоевич (1999 йилдан буён)

Абдуманнонов Ахрор Адхамжонович (2010 йилдан буён)

Алиев Руслан Эльдарович (2013 йилдан буён)

Ахаджонов Мавлонжон (2016 йилдан буён)

  1. Кафедра ташкил этилгандан бери аъзолар томонидан чоп этилган:

Илмий мақолалар  — 500 тадан ортиқ

Чет – элда чоп этилган – 200 тадан ортиқ

Тезислар – 300 тадан ортиқ

Уқув-услубий мажмуалар – 10 дан ортиқ

Компьютер дастурлари – 20 дан ортиқ

  1. Профессор-ўқитувчиларни Вилоят, Республика, Халқаро миқёсдаги илмий анжуманда қатнашганлиги:
  2. Абдуманонов А.А.. 2011 йил 27-29 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган National ICT summit (Миллий АКТ саммит) 2011 да Тиббиёт ахборот тизими “ExterNET” номли илмий доклад билан қатнашди.

Бундан ташқари яна бир қатор талабалар Республика миқёсида ўтказиладиган фан олимпмадаларида ҳам иштирок этиб, фахирли ўринларни эгалламоқдалар.

Масалан, 2013-йили Абдуғаффоров Довронжон Гулистон, 2014-йили Сотволдиев Музаффар Зайнобиддин ўғли Қарши, 2015-йили Арифжонов Аброрбек Исломбек ўғли Тошкент шаҳарларида ва 2016 йили Алиев Улуғбек Тошкент Фармацевтика институтида бўлиб ўтган фан олимпиадаларида қатнашиб, фахирли ўринларни эгаллаб, сертификат ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

  1. Биофизика ва биокимё кафедрасининг илмий фаолияти.

Рахматуллаев Изатулла Рахматуллаевич

1992 йили Фаргона Давлат университети таркибида «Тиббий профилактика иши» йуналишида  Тиббиёт маркази  ташкил этилиши муносабати билан шу университетнинг «Биокимё ва биофизика» кафедраси доценти, кимё  фанлари  номзоди   Изатулла  Рахматуллаевга    мазкур    факултетда   биринчи  ва  иккинчи  курс  талабаларига  кимё ва биокимё фанларидан   маъруза  ва  амалий  машгулот-лаборатория   дарсларни олиб бориш билан бирга  янги ташкил этилган тиббиёт марказининг  укув ва лаборатория хоналарини шакиллантириш ва жихозлаш ишлари  топширилди.  И.Рахматуллаев   университет  рахбариятининг   амалий  ёрдами  билан  киска  вакт  ичида  кимё  ва   биокимё  лабораторияларини  укув-услубий,   техник  жихозлар,  кимёвий  идишлар-реактивлар билан  таъминланишига  эришди.

16.06.1993 йилдан Тиббиёт маркази укув ва илмий ишлар буйича директор уринбосари  лавозимида иш олиб бориб,  Тиббиёт  маркази  директори  тиббиёт  фанлари  доктори,  профессор  Комил  Мирзаевич  бошчилигида   кафедралар  ва    фанлар  укитиладиган  хоналар  жихозланиши  шунингдек  укув  жароёнларини  замон  талаби  даражасида,  юксак  савияда  олиб  борилиши,  талабаларни  уз  касбининг  хакийкий  етук  мутахасиси  булиб  чикишлари  учун  фанларни  чукур  узлаштириш  йулида  алохида  тадбирлар  ва  доимий  назорат ишларини олиб  борди.

20.12.1996 йилдан  «Тиббий биология ва кимё» кафедрасига доцент лавозимига  утказилди.   26.08.1998 йилда кафедра булиниши  муносабати билан  янги  кафедрага «Биофизика ва биокимё» деб ном  берилди. Шундан  буён  И.Рахматуллаев  мазкур  кафедра  доценти  лавозимида  ишлаб  келмокда.

И.Раҳматуллаев 130 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилиб, улардан 66 таси хорижий журналлар ва илмий анжуман тўпламларида чоп этилган. Шу жумладан  200 га  якин  углевод  хосилали  моддалар  синтез  килиб  улардан  64 та углевод хосилали гетероциклларнинг биринчи марта синтез қилинганлиги ҳақидаги муаллифлик справкаларини ( ВНИИ по БИХС регистрациясидан ўтказиб, Москва ш. ) олишга эришди. Шунингдек Узбекистон Республикаси Д.И.Менделеев номидаги кимёгарлар жамиятининг “На лучшую разработку  по созданию и внедрению высокоэффективных и безотходных технологии” мавзусидаги танловда “Разработка способов синтеза и изучения антигельминтных свойств 2-ацетиламинбензимидазола” мавзудаги илмий иши билан катнашиб  II-даражали диплом ва пул мукофоти билан такдирланган. Узининг  илмий  фаолияти  давомида  Рига  шахридаги  Латвия  Фанлар  Академияси  “Органик  синтез”   институти, РФА “Органик кимё” ва  “Нозик органик синтез”институтлари лабораториялари билан илмий хамкорликни йулга куйишга  мувоффик булди.

И.Рахматуллаев куп йиллик  тажрибага эга бўлган малакали мутахассис сифатида кимё ва биокимё фанини ўқитишда юқори педагогик махоратга эга. У бир қанча ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаб, улардан талабалар доимо унумли фойдаланиб келмоқдалар.”Кимёдан масалалар ечиш”, “Кимёдан тестлар тўплами”,”Биологик кимёдан ургатувчи тестлар” “Оқсилларни тиббий биологик ахамияти”, “Ферментлар”, “Витамины и здоровья”, “Биокимёдан қисқача русча-ўзбекча изоҳли луғат”, “Липидлар алмашинуви”, “Нуклеин кислоталар ва оқсиллар биосинтези” кабилар шулар жумласидандир.

И.Раҳматуллаев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 15 йиллиги кўкрак нишони билан тақдирланган.

Боғдод академик лицейи ўқитувчиларига ўткаазилаётга семинар жараёни (2014 й.)

И.Раҳматуллаев кафедрага бириктирилган Боғдод академик лицейи ўқитувчи ва талабаларига амалий ва методик ёрдам беришда хар доим биринчилардан бўлиб келган.

Ботиров Муроджон Турғунбоевич

Ботиров Муроджон Турғунбоевич 1998 йилда 2-Тошкент Давлат тиббиёт институти Фарғона филиалини тугатиб, шу йилнинг ўзида “Биофизика ва биокимё” кафедрасида дастлаб лаборант, кейинчалик эса катта лаборант, ассистент, катта ўқитувчи лавозимида иш фаолиятини бошлаган. 2012-2015 йилларда “Тиббий-профилактика иши” факултетининг декани лавозимида фаолият юритган.

У қисқа муддат давомида ўзининг меҳнатсеварлиги, жонкуярлиги, хушмуомалалиги ва ўз ишининг устаси эканлиги билан профессор – ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ўртасида юксак хурмат – эътиборга сазовор бўлди. Жамоа аъзолари билан тил топишиб, улар ўртасида дўстона ва самимий муҳит ярата олди.

У шаҳардаги барча жамоат ишларининг бевосита иштирокчисидир. Шунингдек, Қувасой шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида ижтимоий – сиёсий барқарорликни таъминлашда, фуқароларнинг сиёсий – маънавий билимларини ошириб бориб, Ватанга, юртга муҳаббат руҳида тарбиялаш, маҳалла худудида тозалик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишда алоҳида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ботиров Муроджон Турғунбоевич илмий иш жараёнида

Илмий йўналишда Ботиров Муроджон Турғунбоевич “Структурная самоорганизация биологических жидкостей и их информативности о болезнях организма” мавзусида докторлик диссертацияси устида ишламоқда.

Ботиров Муроджон Турғунбоевич Президентимиз, Республикамиз раҳбарияти олиб бораётган одилона сиёсатини қўллаб-қувватлайди ва ўз меҳнат фаолияти давомида ундан унумли фойдаланади.

Филиал профессор ходимларига АКТ бўйича трениг курсидан лавха.

Ботиров Муроджон Турғунбоевич ни бундан буён ҳам ўз билими, куч ва имкониятларини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигини янада мустаҳкамлашга, Республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришга, ҳалқ фаровонлигини оширишга сарфлайди, деб ишонч билдирамиз.

Абдуманонов Ахроржон Адхамжонович

Абдуманонов Ахроржон Адхамжонович 1979 йил 2 сентябрь куни Фарғона вилояти Боғдод туманида туғилган.

Абдуманонов Ахроржон Адхамжонович 2004 йилда Фарғона политехника институтини “Бошқариш ва ахборот технологиялари” йўналишини мувафақиятли тамомлаган, “Беруний” стипендиясига сазовор бўлган. 2006 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалида магистратурани тамомлаб, шу филиалда ассисент лавозимида ўз мехнат фаолиятини бошлади. 2006 йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказида тармоқ ва ахборот хавфсизлиги администратори лавозимида фаолият юрита бошлади. Шу даврда “Тиббиёт кибирнетикаси бўлими” бошлиғи М. Қорабоев рахбарлигида Республикада биринчилардан бўлиб, тиббиёт ахборот тизими “ExterNET” ни яратди. Яратилган тизимнинг илмий натижалари  МИЛЛИЙ АКТ САММИТида доклад қилинди, бир қатор патентлар олинган (DGU 01405, DGU 01407, DGU 01408), республика ва хорижий илмий журналлар ва анжуман материалларида чоп этилган.

2010 йилдан Абдуманонов А. А. Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали “Биофизика ва биокимё” кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Ўзининг илмий педагогик иш фаолияти даврида филиал профессор-ўқитувчилари учун ахборот-коммуникацион технологияларини педагогик фаолиятда қўллаш бўйича ўқув курсларини ташкиллади.

Бундан ташқари, талабаларга хорижий тилларни ўргатиш бўйича “Тиббиёт талабаларининг хорижий тилда касбий мулоқот лаёқатини шакллантириш учун компьютер дастури” мвзусидаги компьютер дастурини яратди ва Ўзбекистон Республикаси интелектуал мулк агентлиги рўйхатидан ўтказди (DGU 02453, BGU 00290).

2013 йил БОШ  ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ томонидан ташкил филинган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун “ТАЪЛИМДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” курсида малакасини ошириб қайтид.

Бош  илмий-методик марказ даги дарс жараёнидан лавха (Тошкент 2013 й.)

Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 278-сонли Қароридан  келиб чиқадиган вазифалар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, педагогларнинг касбий фаолиятда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш компетентлигини шакллантиришга қаратилган.

Абдуманонов А.А. кафедрада педагогик фаолиятдан ташқари илмий тадқиқот ишлари бўйича ишлар олиб бормоқда. Ўзининг докторлик диссертацияси “ДАВОЛАШ-ТАШХИСЛАШ ЖАРАЁНИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ВА АВТОМАТЛАШТИРИШ УЧУН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТИЗИМЛАРНИ ЯРАТИШ” мавзусида 05.01.02 — тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш йўналиши бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.

У ўзининг илмий ишлари билан Республика Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойихалар Республика ярмаркасида қатнашиб, тиббиётда ахборот технологиялари йўналиши бўйича бир қатор фахрий ёрлиқларга сазовор бўлган.

Расим 4. 2014 йил VII Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойихалар Республика ярмаркасига доирасида Фарғона вилоятида инновацион ишланмаларнинг сохавий тақдимотлари кўргазмасидаги Биофизика ва ахборот технологиялари кафедраси проф.-ўқитувчиларини иштироки.

Расим 5. 2016 йил Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойихалар Республика ярмаркасига доирасида Фарғона вилоятида инновацион ишланмаларнинг сохавий тақдимотлари кўргазмаси.

Абдуманонов А.А. 2012-2014 йй. амалий ишлар йўналишидаги №А10-010 “Разработка новых методов диагностики состояния здоровья организма с помощью морфотекстурного анализа кристаллов биожидкостей” мавзуси бўйича давлат грантини олишга муваффақ бўлди. Грант доирасида бир фатор илмий натижалар ва янгиликлар олиниб улар бир фатор илмий анжуманларда маъруза қилинган ва бир қатор илмий мақолалар билан бирга жигар касалликларга ташхис қўйишда бугунги кунда инструментал усуллар билан бир қаторда ноинвазив бўлган сўлак намунасининг кристалларидан фойдаланишни клиникага жорий этиш мақсадга яратилган компьютер дастури “Analyses of medical images” Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатга олинган (DGU 02808). Олинган натижалар даволаш муассасаларида қўлланилмоқда.

Абу Райхон Беруни номидаги Тошкент давлат техника университети илмий ходимлари билан биргаликда “Электр энергиясини меъёридан ортиқ технологик сарф қилиш хисоби алроитими” номли тадқиқот иши билан шуҳулланиб 2014 й. Шу номмли компьютер дастурини яратди ва уни Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатдан  (DGU 02926) ўтказди ва шу йшналишда бир қатор илмий мақолалар чоп эттирди.

Абдуманонов А.А. 2015 й. дан “Биофизика, аборот технологиялари ва спорт кафедраси” мудири лавозимида иш фаолиятини давом эттириб кафедрада бир қатор ишларни амалга оширишга эришди. Жумладан 2015 йил давомида филиалдаги энг кў илмий мафолалар чоп эттирган кафедра сифатида этироф этилди. Ўқувв йили давомида кафдра томонида бир қатор мақола ва тезислар билан биргаликда Фарғона шахар “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр” давлат корхониси билан хамкорликда “Kadstr” компьютер дастури (DGU 03440), жигар касалликларини ташхислашни замонавий усулларини жорий қилиш мақсадида “Жигар фибрози даражасини аниқлаш” компьютер дастури (DGU 03448) яратилди ва Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги рўйхатидан ўтказилди.

Абдуманонов А.А. хозирга қадар 40 дан ортиқ илмий мақолалар 60 дан ортиқ илмий тезислар чоп этиди ва 10 та патент (DGU 01405, №DGU – 01407, DGU 01408, DGU 02808, BGU 00290, DGU 02926, DGU 03440, DGU 03448) олишга эришди.

Филиал талабалари орасида ўтказиладиган турли тадбирларда ўз гурухи талабалари билан фаол иштирок этиб тадбир доирасидаги бирнеча номинатциялар бўйича гурух бринчилигига эришган. Талабаларни дарсдан бўш вақтларини унимли ўтказишлари ва уларни ахборот технологиялари бўйича малакаларини ошириш учун турли тўгаракларга рахбарлиқ қилиб келмоқда

Нарўз байрами тадбиридан лавха (2015 й.)

Ёш дастурчи тўгарагини машғулот жараёнидан лавха.

Абдуманонов А.А. мехнатсевар, ишчан, ўз вазифасига маъсулият билан ёндашодиган, ташкилотчи, хушмуомила ва ўз фикрини равон ифодалай оладиган, Президентимиз олиб бораётган одилона сиёсатини қўллаб-қувватлайди ва ўз меҳнат фаолияти давомида ундан унумли фойдаланади.

Алиев Руслан Эльдарович

Алиев Руслан Эльдарович 1 июнь 1975 йилда Фарғона вилояти Риштон районида туғилган.

Алиев Руслан 2011 йилда Фарғона политехника институтини “Бошқариш ва ахборот технологиялари” йўналишини мувафақиятли тамомлаган.

2012 йилдан Алиев Руслан Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали “Биофизика ва биокимё” кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Ўзининг илмий педагогик иш фаолияти даврида филиал профессор-ўқитувчилари учун ахборот-коммуникацион технологияларини педагогик фаолиятда қўллаш бўйича ўқув курсларини ташкиллади.

Ф.-м.фанлари доктори профессор Қорабоев М.Қ. рахбарлигида республика миқёсида биринчи бўлиб компьютер технологиялар бўйича «ExterNET» тизимини яратди ва унга патент олинди.

Алиев Руслан томонидан 15 дан зиёд илмий мақолалар журнал ва халқаро илмий-амамлий конференцияларда чоп этилди.

Илмий тадқиқот ишларининг натижаларига кўра Республика ва худудий инновацион ярмаркаларда иштирок этиб келмоқда.

2016 йил Фарғона давлат университетида ўтказилган Ziyo-net тармоғида ишлаш мавзусидаги тренинг курсдаги иштироки

Алиев Р.Э. 116 Касбий таълим гурухи талабаларига маънавият соати дарсида

Принимаю активное участие в благоустройстве филиала и г. Ферганы

Алиев Р.Э. талабалар билан филиал ободонлаштириш ишларида фатнашмоқда

В 2006 под руководством к.ф.м. наук профессора Карабаева М.К. была создана и внедренна в Ферганском филиале РНЦЭМП система ExterNet, одним из разработчиков данной системы  являюсь я Алиев Р.Э., мною был создан аптечный модуль для автоматизации работы внутрибольничной аптеки. Кратко хотелось бы остановится и рассказать про систему ExterNet. «ExterNET» – это технология информационно-коммуникационной и интеллектуальной поддержки деятельности врачей, формирующая единое информационное пространство в ЛПУ путём ведения электронной истории болезни пациентов. Она обеспечивает осуществление оптимизации организации лечебно — диагностических процедур и позволяет повысить эффективность использования ресурсов и управления лечебно-диагностическим процессом, способствует использование стандартов оказания неотложной помощи на всех этапах ведения пациента. Организация Лечебно-диагностических процедур при экстренной медицинской помощи предусматривает использование определенных лекарственных препаратов, согласно утвержденного формуляра.

Порядок и регламенты обеспечения лекарственными препаратами больных находящихся на лечении в отделениях экстренной медицины предусмотрено в директивных документах, которые в обычном исполнении сопряжено с затратой значительных временных ресурсов работников, а самое важное, не обеспечивает оперативности организации обеспечения лекарственными препаратами. Хотя для некоторых неотложных ситуаций у старшей медсестры отделения имеется, постоянно пополняемый запас лекарств, определенной номенклатуры, зависящей от направленности отделений, которые оперативным образом выделяются для пациентов.

Таким образом, своевременное и качественное обеспечение лекарственными препаратами и информации об их наличии, особенности использований, противопоказаний является одним из главных задач аптечной сети экстренных медицинских учреждений. Добиться этого можно посредством автоматизации и компьютеризации организации работы аптеки и его взаимодействий с клиническими отделениями. Это становиться возможным только в условиях наличия локальной сети, с соответствующей коммуникационными возможностями и пользовательскими станциями. Исходя из этого, в составе разработанной нами МИС «EXTERNET» создан модуль «Оптимизация организации лекарственных обеспечений». Она позволяет оптимизировать и автоматизировать учет, распределения, обеспечения документирование расходов лекарственных средств и их анализ.

Данный момент работает в Ферганском филиале Ташкентской медицинской академии, на кафедре “Биокимии, биофизики и информационных технологий” ассистентом

Ахаджонов Мавлонжон Махмуджон ўғли

Ахаджонов Мавлонжон Махмуджон ўғли 1991 йил 3 декабрь куни Фурқат тумани Кармак қишлоғида туғилган. 2014-йил Фарғона Давлат Университети кимё йўналишини бакалавр босқичини битириб, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали  “Биофизика ва биокимё” кафедрасига катта лаборант сифатида ишга қабул қилинди. Бу ерда бироз муддат ишлади. 2014-йил Фарғона Давлат Университети материаллар ва моддалар кимёси (органик материаллар бўйича) магистратура босқичига ўқишга кирди ва турли конференсияларда иштирок этди. Бу ерда илмий иш олиб борди ва турли мақола-тезислар чоп этди. Кимё кафедрасида  “Фурфурилиденацетонни турли гетероген катализаторлар билан гидрогенлаш жараёнини тадқиқ қилиш” мавзусида диссертацияни муваффақиятли химоя қилди. 2016-йил Фарғона Давлат Университети магистратура бўлимини битириб, яна Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали  “Биофизика, биокимё ва ахборот технологиялари” кафедрасига катта лаборант ва ассистент лавозимига ишга қабул  қилинди ва ҳозиргача ишлаб келмоқда.

2016 йил янги йил байрамида.

Ахаджонов М.М мехнатсевар, ишчан, ўз вазифасига маъсулият билан ёндашадиган, ташкилотчи, хушмуомала ва ўз фикрини равон ифодалай оладиган, Президентимиз олиб бораётган одилона сиёсатини қўллаб-қувватлайди ва ўз меҳнат фаолияти давомида ундан унумли фойдаланади.

Kafedra haqida

TTA Farg’ona filialida “Biofizika, biokimyo axborot texnologiyalari” kafedrasi 2017 yil 2 sentabrdan boshlab faoliyatini boshladi. Shu vaqtdan boshlab kafedra mudiri vazifasini Abdumanonov Ahrorjon Adxamjonovich bajarib kelmoqda.

Kafedra jamoasi o’z oldiga o’quv metodik, ilmiy-tadqiqot ishlarini va kafedra ilmiy salohiyatini oshirish, soha faoliyatini yuksaltirishni asosiy vazifalar etib belgilagan. Hozirda kafedrada, 1 ta professor, 3 ta katta o’qituvchi va 5 ta assistent-o’qituvchilar faoliyat olib bormoqda.

  Kafedra professor-o’qituvchilari tomonidan quyidagi tashkiliy-uslubiy ishlar amalga oshirilmoqda:

  • viloyatdagi akademik litseylari va kasb-hunar kollejlari bitiruvchilari orasida kasbga yo’naltirish ishlarini olib borish;
  • kafedra ilmiy-uslubiy seminarida aktiv ishtirok etish;
  • talabalarning bitiruv malakaviy ishlariga uslubiy yordam berish:
  • sport va madaniy-ma’rifiy tadbirlarni tashkil etish va ularda qatnashish va h.k.

         Kafedrada o’qitiladigan fanlar ro’yxati:

  • Biofizika
  • Biokimyo
  • Ta’limda axborot texnologiyalari
  • Informatika va axborot texnologiyalari
  • Tibbiyot texnikasi va yangi tibbiyot texnologiyalari
  • Fuqaro mudofaasi