O`quv-uslubiy faoliyat

Мухаммаджон Қорабоев фаолияти

Физика-математика фанлари доктори, профеессор М.Қорабоев  кафедрамиздаги энг тажрибали профессорларимиздан хисобланади.  Хозирда ушбу устозимиз  Экологик омиллар ва саломатликмониторинг ва бахолаш ва Тиббий фикрлашнинг математик ва мантиқий асослари фанларидан талабаларга дарс бериб келмоқда.

Рахматуллаев Иззатилла фаолияти

Кимё фанлари номзоди, доцент И.Рахматуллаев бизнинг кафедрада Биологик кимё фанидан талабаларга дарс бериб келмоқда. Хозирда Углевод хосилали тиббий препаратлар синтези ва уларнинг биологик хоссаларини ўрганишга оид илмий тадқиқот ишлари, Гликозилизотиоционатни бирламчи амин гуруҳи тутган моддалар билан реакциялари каби тадқиқот ишлари устида иш олиб бормоқда.

Холитдинов Холисжон фаолияти

Кафедра катта ўқитувчиси Х.Холитдинов Биоинжинерия, Тиббиёт техникаси фанларидан талабаларга дарс бериб келмоқда.

Ботиров Муроджон фаолияти

Кафедра катта ўқитувчиси М.Ботиров Физик-кимёвий текшириш усуллари фанидан фанидан талабаларга дарс бериб келмоқда. Муроджон Турғунбоевич хозирда Биологик суюқликларнинг кристаллари морфологияси мавзусида илмий иш олиб бормоқда. Шу кунларда докторлик диссертациясини ёқлаш арафасида турибди.

Мавлонжон Ахаджонов фаолияти

Кафедра ёш ассистенти М.Ахаджонов Биологик кимё фанидан талабаларга дарс бериб келмоқда. “Разработка методов и средств неинвазивных до нозологических оценки различных функционалных резервов организма методом кристализации биологических жидкостей” номли илмий иш бошлаган.